ҚУРИЛИШ ОБЪЕКТЛАРИДА СИФАТ ВА ХАВФСИЗЛИК — ДОИМИЙ НАЗОРАТДА
2026-02-24 14:00:00 / Янгиликлар
Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудларда жойлашган қурилиш объектларида белгиланган меъёр ва талабларга риоя этилиши юзасидан режали мониторинг ишлари изчил давом эттирилмоқда.
Жумладан, Нукус шаҳрининг “Елобод” маҳалласида барпо этилаётган 5 қаватли турар-жой объектида ҳам қурилиш жараёнлари атрофлича ўрганилди.
Инспекция томонидан амалга оширилаётган назорат тадбирлари доирасида объектлардаги қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига амал қилиниши ҳамда бажарилаётган ишлар сифати тизимли равишда таҳлил қилиб борилмоқда.





