Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "PUK MIRYUNUS PROFESSIONAL" бошқарув-сервис компаниясида навбатдаги мониторинг ишлари ўтказилди
2026-02-16 14:10:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Юнусобод туманидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи "PUK MIRYUNUS PROFESSIONAL" бошқарув-сервис компаниясида навбатдаги мониторинг ишлари ўтказилди.
Мониторинг жараёнида мазкур компания хизмат кўрсатадиган 37 ва 45-уй ер тўлалари кўздан кечирилди. Марказий иссиқлик тизими яхши ҳолатда бўлса-да, ер тўлаларда маиший чиқиндилар тўплангани аниқланди.
Шунингдек, 37-уйда фуқаролар томонидан марказий иссиқлик тизимига ўзбошимчалик билан қўшимча уланиш амалга оширилгани аниқланди. Бу ҳолат тизим айланмасига салбий таъсир кўрсатиб, бошқа хонодонларга етарли иссиқлик етиб бормаслигига олиб келиши мумкин.
Мазкур қоидабузарликлар жойида бартараф қилинди ва фуқароларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Ер тўлада тўпланган маиший чиқиндиларни бартараф этиш бўйича компанияга тегишли кўрсатма берилди.






