Фарғона шаҳрида 14 қаватли бино қурилишида хавфсизлик ва сифат талаблари бузилганлиги аниқланди.
2026-02-16 15:10:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Фарғона шаҳри "Шакарқишлоқ" маҳалласи ҳудудида қурилаётган 14 қаватли турар жой биносида навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Ўрганишлар давомида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техника хавфсизлиги талабларига риоя этилмагани аниқланди. Жумладан:
Бинонинг 12-қаватидаги СТ-1 русумли айрим металл устунлар коррозияга қарши ҳимояланмаган;
Бинонинг 9-қаватидан 12-қаватигача бўлган қисмида вентиляция шахталари очиқ қолдирилган бўлиб, белгиланган тартибда вақтинчалик тўсиқлар билан ёпилмаган;
Объектда техника хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя этилмаган.
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан қурилишнинг масъул шахсларига нисбатан бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси инспекция томонидан назоратга олинди.





