Инспекцияда навбатдаги сиёсий-маърифат соати ўтказилди
2026-02-13 10:05:00 / Янгиликлар
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясида навбатдаги сиёсий-маърифат соати бўлиб ўтди.
Тадбир давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, давлат сиёсатидаги устувор йўналишлар, шунингдек, халқаро майдонда юз бераётган муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнлар ҳақида атрофлича маълумотлар тақдим этилди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги янгиликлар юзасидан тушунтиришлар берилиб, ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва сиёсий онгини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, буюк давлат арбоби, шоир ва мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди. Суҳбат давомида Бобурнинг бой илмий-адабий мероси, унинг давлатчилик ва маънавият ривожига қўшган улкан ҳиссаси, шунингдек, ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Иштирокчилар томонидан Бобур меросини ўрганиш ва унинг асарларида мужассам бўлган юксак инсоний фазилатларни тарғиб этиш бугунги кунда ҳам долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.







