Сурхондарёда қурилиш соҳасида масъулият ва сифат масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди
2026-02-17 10:05:00 / Янгиликлар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъуллари иштирокида вилоятдаги қурилиш ташкилотлари раҳбарлари билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилиш давомида қурилиш объектларида масъулиятни ошириш, қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа ҳужжатлари ҳамда амалдаги меъёрий талаблар асосида бажариш, сифат кўрсаткичларини таъминлаш, шунингдек ишчи-хизматчиларнинг меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ҳамда қурилиш жараёнларида хавфсиз иш шароитларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Йиғилиш якунида қурилиш ташкилотлари раҳбарларининг мавжуд муаммолари ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди. Масъул ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, назорат тадбирларини тизимли ва самарали ташкил этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.




