Миробод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида кенгайтирилган тартибда қатъий мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда
2026-02-10 11:00:00 / Янгиликлар
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан пойтахтнинг Миробод тумани ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш мақсадида кенгайтирилган тартибда қатъий мониторинг тадбирлари олиб борилмоқда.
Жараёнда мулкдорлар томонидан кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатига шикаст етказган ҳолда таянч ҳамда тўсиқ деворларни бузиб ташлаш, шунингдек, кўп қаватли уйнинг умумий ҳудудини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш каби ҳолатлар ўрганилмоқда.
Рейд тадбирлари пойтахт бўйлаб ҳудудлар кесимида босқичма-босқич давом эттирилади.
Ушбу тадбирларни амалга оширишдан мақсад қоидабузарлик ҳолатларини барвақт аниқлаш, аҳоли хавфсизлиги ва саломатлигига хавф солувчи ҳолатларда тегишли чораларни кўришдан иборат.







