Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Нукус шаҳри, “Тунғиш қоныс” маҳалласи, 21-кичик туман ҳудудида жойлашган кўп хонадонли уйларнинг техник ҳолати ўрганилди.
2026-02-02 09:30:00 / Янгиликлар
Назорат тадбирлари давомида кўп хонадонли уйларнинг туташ ҳудудларидан фойдаланиш ҳолатлари ҳамда ертўла қисмларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини олдини олишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганишлар жараёнида аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўриш ва йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича мулкдорларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур назорат тадбирлари уй-жой фондидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, умумий мулкни сақлаш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган.







