Фарғона вилоятида кўп квартирали уйларнинг техник ҳолати ва сейсмик хавфсизлиги ўрганилмоқда
2026-02-02 09:30:00 / Янгиликлар
Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан вилоят ҳудудида жойлашган кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлик ҳолати ҳамда сейсмик хавфсизлик меъёрларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, навбатдаги мониторинг тадбирлари доирасида Фарғона шаҳридаги “Абдулла Қодирий” кўчасида жойлашган кўп квартирали турар жой биноларининг сейсмик ҳолатини ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ушбу тадбирлар доирасида кўп қаватли уйлар визуал кўрикдан ўтказилиб, биноларнинг конструктив элементлари мустаҳкамлиги, умумий техник ҳолати ҳамда сейсмик хавфсизлик талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлиллар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар натижасида объектлар белгиланган тартибда хатловга олиниб, Pasportbino.uz электрон ахборот тизимига киритилмоқда.



