Қурилиш сифати ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилиши устувор аҳамият касб этади
2026-01-19 10:25:00 / Янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган қурилиш ишлари шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини янгилаш баробарида аҳоли учун қулай ва замонавий яшаш шароитларини яратмоқда. Бу жараёнда қурилиш сифати ҳамда хавфсизлик талабларига риоя этилиши устувор аҳамият касб этади.
Шу мақсадда Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ҳудудлардаги қурилиш объектларида мунтазам равишда мониторинг ва назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Навбатдаги ўрганишлар Қизилтепа туманида барпо этилаётган кўп қаватли турар жой объектларида амалга оширилди.
Жараёнда қурилиш технологиялари, фойдаланилаётган материаллар сифати ҳамда ишларининг амалдаги меъёр ва стандартларга мувофиқлиги атрофлича таҳлил қилиниб, қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида бажариш юзасидан ёзма кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.







