Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси томонидан ҳудудларда олиб борилаётган назорат ишлари изчил давом этмоқда
2025-12-22 14:30:00 / Янгиликлар
Ана шундай мониторинг тадбирлари Навоий шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган 504 ўринли умумтаълим мактаби қурилиш объектида ўтказилди. Ўрганиш жараёнида қурилиш ишларининг бориши, фойдаланилаётган қурилиш материалларининг сифати, шунингдек бажарилаётган ишларининг лойиҳа ҳужжатлари ҳамда амалдаги меъёрий талабларга мувофиқлиги ўрганилди.
Ўрганиш якунлари бўйича пудрат ташкилотига қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа асосида, сифат ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этган ҳолда олиб бориш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди ҳамда уларнинг ижроси назоратга олинди.





