Аввал хабар берганимиздек, Республика бўйлаб инспекция ходимлари томонидан тунги рейд тадбирлари олиб борилмоқда
2025-12-22 20:00:00 / Янгиликлар
Аввал хабар берганимиздек, Республика бўйлаб инспекция ходимлари томонидан тунги рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Айни дақиқаларда Қашқадарё вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Қарши тумани “Наво” маҳалласи ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолиятини ўрганиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Айни пайтда “Орзу Нур” бошқарув сервис компанияси фаолияти кўздан кечирилмоқда.
Тадбир давомида бошқарув органларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, 24/7 режимида фаолият юритаётган диспетчерлик хизмати ҳолати, кўп қаватли уйлар ертўлаларининг санитария ҳолати, иссиқлик таъминоти тизимининг барқарорлиги ҳамда аҳоли хонадонларида иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилмоқда.
Фуқаролар учун хавфсиз ва барқарор яшаш шароитларини таъминлаш, қиш мавсумида аҳолининг мурожаатларига тезкор жавоб қайтариш ҳамда коммунал хизматлар сифатини ошириш ҳамда аҳолига яратилаётган шароитларни янада яхшилаш мақсадида бундай назорат тадбирлари изчил давом эттирилмоқда.
#ҚАШҚАДАРЁ




