Масъулиятли босқичда бошқарув сервис компаниялари фуқароларга қандай хизмат кўрсатмоқда?
2025-12-22 19:30:00 / Янгиликлар
Ҳозирда, Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан пойтахт ҳудудидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари фаолиятини ўрганиш мақсадида Яшнобод туманида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Тадбир давомида бошқарув органларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, 24/7 режимида фаолият юритаётган диспетчерлик хизмати фаолияти, кўп қаватли уйлар ерутлаларининг санитария ҳолати, иссиқлик таъминоти тизимининг барқарорлиги, кўп қаватли уйларга кириш-чиқиш йўлакларида қум-туз қўйилиши ҳамда моддий-техника базаси ҳолати ўрганилмоқда.
Республика бўйлаб кузатилаётган қорли ва совуқ об-ҳаво ушбу компанияларга янада катта масъулият юклайди. Шу боис инспекция ходимлари томонидан уларнинг фаолияти доимий равишда назорат қилиб борилмоқда ҳамда аниқланган қоидбузарликлар бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциялари томонидан Республика бўйлаб кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари олиб борилмоқда






