Компетенцияни ривожлантириш институтида инспекция ходимлари учун малака ошириш дарслари ўтказилди
2025-11-27 17:10:00 / Янгиликлар
Инспекциянинг ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида давлат назоратини амалга оширувчи ходимлари учун навбатдаги амалий дарслар "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ тасарруфидаги "Бўзсув" бош сув иншоотида бўлиб ўтди.
Дарс жараёнида мутахассислар томонидан малака оширувчиларга иншоотлардаги технологик жараёнлар, шунингдек, иншоотларни технологик аудитдан ўтказишда эътибор қаратиладиган асосий жиҳатлар ва назорат тадбирларини ўтказиш тартиби юзасидан атрофлича ахборот берилди.
Таъкидлаш лозимки, амалий машғулотлар давомида иштирокчилар реал технологик жараёнларни кузатиш, мутахассислар билан савол-жавоб ўтказиш, шунингдек уларни қизиқтирган масалалар бўйича зарур тушунчаларни олиш имкониятига эга бўлдилар.
Мазкур малака ошириш дарслари инспекция ходимларининг назорат ишларини янада самарали ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва соҳада масъулиятни оширишга хизмат қилади.




