Инспекцияда “Сиёсий-маърифат соати” ва “Миллий либослар” куни ўтказилди.
2025-11-21 10:05:00 / Янгиликлар
Сиёсий-маърифат соатида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари миллий либосларда иштирок этиб, сиёсий билим ва кўникмаларини оширишди.
Ушбу тадбир нафақат ходимларнинг сиёсий саводхонлиги ва фуқаролик масъулиятини оширишда, балки уларнинг миллий қадриятларга эҳтиромини мустаҳкамлаш, миллий ўзлигимизни янада чуқурроқ англаш ва тарғиб этишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Миллий либослар халқимизнинг бой маданияти ва анъаналарини ўзида мужассам этган бўлиб, ўзига хос жозибаси билан ажралиб туради.








