ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ ХАЛҚАРО МАЛАКА ОШИРИШ ДАСТУРИДА
2025-11-13 10:30:00 / Янгиликлар
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жойлашган “Istanbul Teknik Üniversitesi”, “Istanbul Aydın Üniversitesi”, “Kandilli Observatory” ҳамда “Beylikdüzü Disaster Education Center” да сейсмик хавфсизлик соҳасига бағишланган илмий-амалий малака ошириш дастури ўтказилмоқда.
Мазкур малака ошириш дастурида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси мутахассислари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
Дастур давомида иштирокчилар Туркия Республикасида сейсмик хавфсизликни таъминлаш, хавф таҳлили, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш, муҳандислик ечимларини ишлаб чиқиш ҳамда биноларнинг зилзилабардошлигини ошириш борасидаги илғор тажрибалар билан танишмоқдалар.
Малака ошириш дастури доирасида делегация аъзолари фуқаролик муҳандислиги лабораториялари, фавқулодда вазиятлар таълим марказлари, илмий-тадқиқот институтлари ва сеизмик ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган йирик иншоотлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.
Шунингдек, “Истанбул Лойиха Лойиҳалаштириш Ташкилоти” ,“Gürlek Nakipoğlu Anadolu Litseyi” ва “Yeditepe Universiteti”да ташкил этилган учрашув ва тақдимотларда иштирок этдилар.
Мазкур илмий-амалий малака ошириш дастури ҳудудий инспекция ходимларининг халқаро тажриба алмашиш, замонавий қурилиш меъёрлари ва сеизмик муҳандислик ёндашувларини ўрганиш имконини бермоқда.





