Ҳокимият ҳақида

Наманган шаҳар ҳокимлиги, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Халқ депутатлари шаҳар кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари, баённомалари, топшириқлари ижросини таъминлайди.
Чаҳар ҳокимлиги, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Халқ депутатлари шаҳар кенгаши олдида ҳисоб беради.
Чаҳар ҳокимлиги ваколатларининг амалга оширилиши, вилоят ҳокими, шаҳар ҳокими, ҳоким ўринбосарлари, маҳаллий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлигининг доимий, муваққат комиссиялари, тегишли қарорлар билан ташкил этилган бошқа ишчи органларнинг ҳамда шаҳар ҳокимлиги аппаратининг ташкилий-амалий иши билан таъминланади.
Чаҳар ҳокимлиги фаолияти, шаҳар ҳокими томонидан ташкил этилади.
Чаҳар ҳокими қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ҳудуддаги барча органлар, корхоналар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар чиқаради.
Чаҳар ҳокимининг меъёрий тусдаги ёки муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари қарор шаклида қабул қилинади.
Чаҳар ҳокимининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари фармойиш шаклида қабул қилинади.
“Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-ноябрдаги ПҚ–3407-сон қарорига мувофиқ, шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг вазифалари, функсиялари, ҳуқуқлари, масъулиятини ҳамда фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланади.
Бошқарув аппарати, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, Халқ депутатлари кенгашининг ва ҳокимнинг ҳужжатларига, шунингдек Наманган шаҳар ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисидаги Низомга амал қилади.
Бошқарув аппарати ҳокимлик фаолиятини ахборот-таҳлилий, ҳуқуқий, ташкилий-техник ва молиявий-хўжалик жиҳатидан таъминлайди, Халқ депутатлари кенгаши мажлисларини унинг регламентига мувофиқ тайёрлайди, Халқ депутатлари кенгаши ва ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, уларни амалга ошириш юзасидан амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва ижрони мунтазам равишда текширади.
Бошқарув аппарати Халқ депутатлари кенгаши фаолиятига ташкилий, техник ва бошқа хизматлар кўрсатилишини таъминлайди.
Чаҳар ҳокимлиги аппарати, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2017-йил 28-ноябрдаги ПҚ–3407-сон қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 1999-йил 29-мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича йўриқнома” ҳамда шаҳар ҳокимлигининг регламентига амал қилади.
Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича иш юритиш “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни асосида амалга оширилади.
Манзил: 160100, Наманган шаҳар, Ҳуррият кўчаси, 66-уй
Тел: (0-369) 227-28-00, 227-17-65
Факс: (0-369) 227-28-00
Е-маил: намшаҳҳок@умаил.уз
Иш вақти: Душанба-Чанба
09:00 дан - 18:00 гача
Тушлик: 13:00 дан - 14:00 гача
Мўлжал: 1-Тиббиёт коллежи
1, 4-сонли йўналишдаги такси, 1-автобус, харита
