Наманганда гуллар фестивали: туристлар учун баҳор нафаси ва гўзаллик сайри
2025-06-08 13:15:00 / Янгиликлар

64-маротаба ўтказилаётган бу фестиваль нафақат маҳаллий аҳоли, балки хорижий ва қўшни давлатлардан келган сайёҳлар учун ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда.
Фестиваль асосий майдони — Захириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи бугунги кунда турли гуллар билан безатилган бир гўзал манзарага айланган. Бу ерда ҳар бир меҳмон баҳор нафасини ҳис қилади, турли хил гуллар қатор-қатор қилиб ўтқазилган ҳудудларда суратга тушиб, хотираларга бой саёҳат устида бўлади.
Наманган вилояти ҳокимининг топшириқларига асоосан айнан туристлар ва ташриф буюрувчилар учун қулайликлар яратиш, боғни янада обод қилиш ва гулларни узоқроқ сақлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, гулларни доимий суғориш ва парваришлаш ишларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Қуриб қолган гуллар ўрнига янги гуллар ўтқазиш ишлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда.
Боғ ҳудудининг покизалиги учун 50 нафардан ортиқ ободонлаштириш ходимлари жалб этилган ва улар томонидан кун давомида тозалов ишлари олиб борилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.









