64-Халқаро “Гуллар фестивали”доирасида очиқ осмон остидаги оқшом концерти бўлиб ўтди
2025-05-27 11:20:00 / Янгиликлар

Айни дамда Давлатобод туманида барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғи ёзги амфитеатрида Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг “Очиқ осмон остида” деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Кечани Наманганнинг фахрий фуқароси Ўзбекистон, Тожикистон халқ артисти, эл суйган санъат арбоби Ёдгор Саъдиев ўз очиб берди.
Концертда бош дирижёр, халқаро танловлар совриндори Алибек Абдураҳманов бошчилик қилди.
Унда Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри, таниқли ва ёш солистлар, жаҳон ҳамда ўзбек композиторларининг машҳур асарлари, кинофильм, сериал мусиқаларидан намуналар ижро этилди.
Айниқса, Ўзбекистон, Татаристон, Бошқирдистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ артисти Женисбек Пиязов ижросидаги ариялар, опера ва миллий халқ термалари йиғилганларда катта таассурот қолдириб, барчани рақсга чорлади.
Жонли ижродаги қўшиқлар ва акапелла йиғилганларга ўзгача завқу шавқ бағишлади.









