Наманганда тиббиёт соҳасида янги ҳамкорлик эшиклари очилмоқда
2025-05-26 21:15:00 / Янгиликлар

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев Германиянинг Киори шаҳрида жойлашган Ганновер университети профессори, тажрибали онколог ва жарроҳ Зафар Чиннибулакни қабул қилди.
Учрашув давомида профессор Зафар Чиннибулак онкологик касалликларни даволаш ва жаррохлик амалиётлари бўйича бой тажрибаси ҳақида маълумот берди. Ушбу соҳада эришилган ютуқларни Наманганда ҳам жорий этиш, маҳаллий мутахассисларга билим ва тажрибасини улашиш нияти борлигини билдирди. Шунингдек, Наманганда тиббиёт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш, замонавий тиббий хизматларни кенгайтиришга бўлган қизиқишини таъкидлади.
Анваржон Отаходжаев ўз навбатида, давлатимиз раҳбарининг тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратаётган ислоҳотлари ва яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, у профессор ва унинг ҳамкасбларига Наманганда фаолият юритишлари учун барча шарт-шароитлар яратилишига тайёр эканини билдирди.
Учрашув самимий руҳда ўтди ва келгусидаги самарали ҳамкорликда фаолият олиб боришга келишиб олинди.





