"Sanetti": Наманганда ишлаб чиқарилган бренд жаҳон бозорига чиқиш арафасида
2025-04-21 12:45:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳрида "Дилмир тикув сервис" МЧЖда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўрта Осиё давлатлари ва кўшни Республикаларга экспорт қилинмоқда. Улуғбек Сафаров раҳбарлигида ташкил этилган корхона "Sanetti" бренди остида замонавий ва сифатли эркаклар кийимларини ишлаб чиқармоқда.

Корхона Наманган шаҳрининг "Нурафшон" маҳалласида жойлашган бўлиб, бугунги кунда у ерда 50 дан ортиқ ёшлар ва хотин-қизлар доимий иш ўринлари билан таъминланган. Бу эса ҳудудда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев мазкур тадбиркорлик фаолияти билан яқиндан танишиб, иш жараёни ва маҳсулотлар сифатига юқори баҳо берди. Ҳоким томонидан корхона фаолиятини янада кенгайтириш, қўшимча имкониятлар, имтиёзли кредитлардан фойдаланиб жаҳон бозорига экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда маҳаллий брендни жаҳонга танитиш борасида тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.






