Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди
2025-04-09 11:30:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳрида фуқаролар мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

"Янги ҳаёт" маҳалласида ташкил этилган қабул давомида 20 нафар фуқаро ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Уларнинг мурожаатлари асосан саломатликни тиклаш, моддий ёрдам, пенсия, тикув машинаси олиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, уй-жой, кадастр масалалари каби йўналишларга тегишли бўлди.
Шаҳар ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглаб, уларни ижобий ҳал этиш учун тегишли чоралар кўрилди. Шошилинч ҳал этилиши мумкин бўлган муаммолар жойида ҳал этилди, айрим масалалар эса вақт ва маблағ талаб этгани учун назоратга олинди.
Мазкур сайёр қабул фуқаролар муаммоларини самарали ҳал этиш ва аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлашга қаратилган.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.









