ТАЙИНЛОВ
2025-04-07 18:20:00 / Янгиликлар

Умиджон Ахмедходжаев 1983 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2004 йилда Наманган мухандислик иқтисодиёт институтини бакалавр, 2006 йилда магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 2007 йилдан Наманган вилояти молия бошқармасида маҳаллий бюджет ижросининг ҳисоби ва ҳисоботи бўлими етакчи иқтисодчи лавозимида бошлаган. 2007-2017 йилларда Наманган вилояти Ғазначилик бошқармасида турли лавозимларда ишлаган. 2018-2019 йиллар давомида Тўрақўрғон тумани Ғазначилик бўлими бошлиғи, 2019-2025 йиллар давомида Тўрақўрғон тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Тўрақўрғон тумани иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Мазкур тайинлов Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғининг буйруғига асосан амалга оширилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
