Фуқаролар мурожаати — эътибор ва амалий ечим мезони
2026-09-04 18:10:00 / Янгиликлар

Қабул давомида 5 нафар фуқаронинг турли масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. Фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, мурожаатларда кўтарилган масалаларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда муаммоларни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.
Таъкидланганидек, фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мурожаатларини диққат билан тинглаш ва кўтарилаётган масалаларга амалий ечим топиш давлат бошқарувида муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу боис мурожаатларни ўрганиш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлаш бўйича тизимли ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати


