Фуқаролар мурожаатлари эътиборда: шахсий қабулда долзарб масалалар кўриб чиқилди
2026-09-04 17:30:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонасида Наманган шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Умурзақов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 12 нафар фуқаронинг ижтимоий-иқтисодий масалалар, моддий ёрдам, болалар нафақаси, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа йўналишлардаги мурожаатлари атрофлича тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларни қонуний ва адолатли ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Таъкидлаш жоизки, фуқаролар томонидан кўтарилаётган масалалар доимий равишда хонадонларга чиқиб ўрганиш орқали манзилли ҳал этилиб, уларнинг ижобий ечимини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг дардини тинглаш ва муаммоларига амалий ечим топиш устувор вазифалардан бири сифатида давом эттирилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



