Меҳр ва эътибор — инсон қадрининг ифодаси
2026-08-27 09:05:00 / Янгиликлар
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан ҳамда Ёшлар куни доирасида Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов “Байналминал” маҳалласида истиқомат қилувчи, соғлигида нуқсони бўлган Отабек Йўлдашев хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Ташриф давомида Отабек Йўлдашевнинг хонадондаги ижтимоий-маиший шароити, оиланинг кундалик эҳтиёжлари ва мавжуд муаммолари атрофлича ўрганилди. Самимий мулоқот чоғида унинг фикр-мулоҳазалари, таклиф ва истаклари тингланиб, мавжуд масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, оиланинг шароитини янада яхшилаш, аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш ҳамда Отабек Йўлдашевни қўллаб-қувватлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Аҳоли, айниқса, ёшлар ва ижтимоий кўмакка эҳтиёжманд фуқаролар ҳолидан мунтазам хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ечимини таъминлаш — инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу ишларининг муҳим йўналишларидан биридир.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



