Шахсий қабулда фуқаролар мурожаатлари тингланди: муаммолар ечими назоратга олинди
2026-08-12 22:00:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д. Абдурахимованинг навбатдаги шахсий қабули Наманган шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилди.

Қабул давомида 6 нафар фуқаро томонидан оилавий масалалар, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, бандликни таъминлаш, ижтимоий ёрдам ва моддий кўмак ажратиш, шунингдек ҳуқуқий маслаҳатлар бериш билан боғлиқ мурожаатлар тингланди.
Мурожаатлар юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар вакиллари иштирокида батафсил муҳокамалар ўтказилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Тезкор ечим талаб этувчи мурожаатлар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Бундай шахсий қабуллар фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



