Фуқаролар мурожаатлари эътиборда
2026-08-12 13:50:00 / Янгиликлар

Унда шаҳар ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, коммунал хизматлар, уй-жой қурилиши, кадастр, инфратузилма ҳамда бошқа ижтимоий-маиший масалалар бўйича мурожаатлар тингланди.
Қабул давомида ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, масалаларнинг мазмуни ва ечими масъул ташкилотлар вакиллари билан биргаликда муҳокама қилинди. Айрим мурожаатлар бўйича тегишли тушунтиришлар берилган бўлса, қўшимча ўрганиш ва амалий чоралар кўришни талаб этувчи масалалар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Фуқаролар томонидан кўтарилган муаммоларни зудлик билан ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш ва ижросини назоратга олиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Бундай шахсий қабуллар аҳоли билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида аниқлаш ҳамда уларнинг қонуний мурожаатларига амалий ечим топишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



