Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси ўтказилди
2026-08-07 15:10:00 / Янгиликлар
Наманган шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган шаҳридаги Халқ қабулхонасининг 2026-йил ИИ чорак давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда аҳоли муаммолари билан ишлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида;
2. Наманган шаҳрида 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирларининг ижроси тўғрисида;
3. 2026-йил биринчи ярим йиллигида Наманган шаҳар прокуратурасининг қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва жиноятчиликка қарши кураш борасида фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
4. Наманган шаҳар Адлия бўлимининг 2026-йилнинг ИИ ярим йиллиги давомида норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти тўғрисида;
5. Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 5-августдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги ЎРҚ-937-сонли Қонунини Наманган шаҳрида ижросини таъминлаш тўғрисида;
6. 2026-йил биринчи ярим йиллигида шаҳар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
7. Наманган шаҳридаги маҳаллалар ва таълим муассасаларидаги ёшларни ёзги таътилини мазмунли ва самарали ўтказишга қаратилган “Долзарб 90 кун” тадбирларини юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида;
8. Маҳаллий буджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларни аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида буджетга ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги тўғрисида;
9. Наманган шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этилган “Коррецион синф хоналари”ни “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини хисобидан 2026-йил давомида жихозлаш тўғрисида;
10. “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармасига йўналтирилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисида;
11. Ўзбекистон Республикасининг Ёшлар ишлари агентлиги Наманган шаҳар бўлимининг 2026- збекистон йил биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича фаолияти юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиш тўғрисида;
12. Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларида замонавий капсулали кутубхоналарни ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
13. Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2026-йил биринчи ярим йиллигида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;
14. Наманган шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида:
15. Наманган шаҳрида аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш сифати, соҳадаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни тизимли бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида;
16. Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши сессияларида масъул давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ахборот (ҳисобот)лари эшитилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида.
Сессия якунида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати









