Киберхавфсизлик — давр талаби: ҳокимлик ходимлари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати ташкил этилди
2026-06-12 09:00:00 / Янгиликлар

Тадбирда “Hackers HUB – Kiberxavfsizlik va hakerlik akademiyasi” мутахассислари иштирок этиб, ҳокимлик ходимларига интернет тармоғида учраётган замонавий киберхавфлар, фирибгарлик схемалари, маълумотларни ҳимоя қилиш усуллари ҳамда киберҳужумларнинг олдини олиш бўйича батафсил маълумотлар бердилар.
Шунингдек, мутахассислар томонидан зарарли ҳаволалар, фишинг ҳужумлари, ижтимоий муҳандислик усуллари ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилишнинг муҳим жиҳатлари амалий мисоллар асосида тушунтирилди ҳамда ходимларнинг саволларига батафсил жавоб берилди.
Мазкур маърифий учрашув ходимларнинг ахборот хавфсизлиги борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, киберхавфсизлик маданиятини юксалтириш ҳамда рақамли таҳдидларга қарши ҳушёрликни оширишга хизмат қилди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати






