Ёш авлод тарбиясига инновацион ёндашув: 75-сонли ДМТТ тажрибаси эътироф этилди
2026-06-11 09:30:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида тарбияланувчилар томонидан тайёрланган турли ижодий ва амалий маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди. Шунингдек, болажонлар ижросидаги дилбар куй-қўшиқлар, миллий рақслар ва саҳна чиқишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди. Тадбирда ёш авлод қалбида миллий ўзликни англаш, меҳнацеварлик, яратувчанлик ва касбга қизиқиш туйғуларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирда иштирок этган Наманган шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Аюбхон Камалов муассасада йўлга қўйилган ушбу илғор тажриба билан яқиндан танишиб, унинг самарадорлигини юқори баҳолади. Шаҳар ҳокими ёшларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялашга хизмат қилаётган мазкур ташаббусни шаҳар миқёсида кенг оммалаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Мазкур тадбир ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш ҳамда келажак касбларига қизиқишини ошириш борасидаги амалий ишларга ёрқин мисол бўлди.









