“Хотира нури” китоби шаҳар ҳокимига топширилди
2026-05-09 11:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари ташаббуси билан нашр этилган “Хотира нури” китобининг иккинчи нашри Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камаловга топширилди.

Мазкур китобда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳаёт йўли, уруш йилларидаги машаққатлари, жасорати ҳамда кечинмаларига оид реал воқеалар асосида ёзилган ҳикоялар жамланган бўлиб, уларнинг фидойилиги ва матонатини ёритишга хизмат қилади.
Китобни топшириш жараёнида уруш ва меҳнат фахрийларининг мардлик, сабр-тоқат ва ватанпарварлик намунаси бўлган ҳаёт йўлини ёш авлодга етказишда бундай маънавий-маърифий асарларнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди. Қайд этилганидек, тарихий хотирани асраш, аждодлар жасоратини эъзозлаш ҳамда ёшлар қалбида ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлашда мазкур китоб муҳим манба бўлиб хизмат қилади.



