Битирувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-05-07 12:10:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни доирасида Наманган шаҳар 2-сон техникумида битирувчи ёшлар билан Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камаловнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ташкил этилган тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, келгуси режа ва мақсадлари ҳақида фикр алмашдилар.
Учрашув давомида шаҳар ҳокими ёшларнинг орзу-интилишлари, касб танлаш ва келажакдаги режалари билан қизиқиб, уларнинг ташаббус ва интилишларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, билимли ва ватанпарвар ёшлар мамлакат тараққиётининг муҳим таянчи эканини қайд этди.
Тадбир сўнгида битирувчи ёшларга келгуси ҳаёт йўлида омад, улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилади.









