Наманган шаҳар 2-сон техникуми фаолияти ўрганилди
2026-05-07 11:20:00 / Янгиликлар

Бугунги кунда техникумда 10 та йўналиш бўйича 1795 нафар ўқувчига 100 нафар малакали ўқитувчи томонидан таълим-тарбия берилмоқда. Жорий йилда 637 нафар битирувчи ёшлар мустақил ҳаётга қадам қўйиши кутилмоқда. Шунингдек, ёшларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида техникумда қисқа муддатли 7 та йўналиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш режалаштирилган.
Таълим муассасасида дуал таълим тизимини ривожлантириш, назарий билимларни амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга йўналтириш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Ўрганиш давомида шаҳар ҳокими ўқувчилар томонидан тайёрланган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишиб, ёшларнинг иқтидори ва амалий кўникмаларини юқори баҳолади.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати









