Ижтимоий ҳимоя ва энергия самарадорлиги — эътиборда
2026-05-04 21:35:00 / Янгиликлар

Ижтимоий ҳимоя ва энергия самарадорлиги — эътиборда
Наманган шаҳрининг “Шаршара” маҳалласида “Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларнинг яшаш шароитларини ўрганиш ишлари давом этмоқда. Жараён давомида I гуруҳ ногирони бўлган Убайдуллаева Наргиза хонадонидаги ҳолат ҳам кўздан кечирилди.
Мазкур хонадонда бугунга қадар ижтимоий ходимлар томонидан турмуш шароитини яхшилаш мақсадида ижтимоий хизматлар ва моддий ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Эндиликда эса Президентнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сон қарори асосида хонадон энергия тежамкор талабларга мос равишда таъмирланмоқда.
Наманган шаҳар ҳокими Аюбхон Камалов хонадонда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, фуқаро билан мулоқот қилди ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Наманган шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати



