Миробод тумани – Тошкент шаҳрининг марказий ва шарқий қисмида жойлашган маъмурий туман.
Миробод тумани XIX аср бошларида Тошкент шаҳри ҳудудининг кенгайиши натижасида шаклланган. Туман суғормали ерлардан иборат бўлган ва ўз номини сув иншоотларини бошқарувчи “мироб” лавозимидан олган. Салар, Қорасув, Толариқ каби канал ва ариқлар туман ҳудудидан ўтади.
Туман 1929-йил 9-октябрда “Темирйўлчилар” номи билан ташкил топган, 1929 йил 29-ноябрда расмий равишда Ленин тумани деб номланган.
Туманда ўша даврда темирйўл устахоналари, Ўрта Осиё темир йўллари бошқармаси, Тошкент темир йўл узели, шунингдек, таълим муассасалари фаолият юритган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992-йил 8-майдаги 579-ХII-сон қарорига кўра, туман номи Миробод тумани деб ўзгартирилган.
Миробод тумани бугунги кунда шаҳарнинг тарихий ва маъмурий марказларидан бири ҳисобланади. Туман ҳокими – ҳудуддаги энг юқори мансабдор шахс бўлиб, ижро ва вакиллик ҳокимияти фаолиятини бошқаради.
2023-йил 7-октябрдан туман ҳокими — Сайфутдинов Анвар Назарович.