Миробод деҳқон бозори атрофи янгиланмоқда
2025-10-30 13:55:00 / Янгиликлар

Ҳозирда бозор атрофи ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари жадал амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида пиёдалар йўлаклари (тротуарлар) янгиланмоқда, хусусан, ҳозирда эскилари кўчирилмоқда.
🌳 Энг муҳими — мавжуд дарахтлар сақлаб қолиняпти.
Шунингдек, ободонлаштириш ишлари доирасида ҳудудда янги кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгайтирилиши режалаштирилган. Бу орқали нафақат экологик муҳит яхшиланади, балки фуқаролар учун тоза ва хавфсиз жой яратилади.
Лойиҳа тахминан бир ой ичида якунланади, шу даврда бозор ўз фаолиятини одатдагидек давом эттиради.
Мазкур ташаббуснинг бош мақсади — Миробод бозорининг миллий руҳи ва қадриятларини асраб, унга замонавий шаҳар инфратузилмаси билан уйғун қиёфа бахш этишдир.
Миробод — бу ерда анъаналар сақланади, янгиланиш эса тараққиётга хизмат қилади!









