Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг 15-сессияси бўлиб ўтди
2025-09-25 18:35:00 / Янгиликлар

Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова, халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари, ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилиш онлайн тарзда жамоатчилик учун жонли эфирда намойиш этилди.
Кун тартибида туман ҳудудидаги бир қатор муҳим йўналишлардаги ижро фаолияти юзасидан масъул ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Жумладан:
➡️Туман Адлия бўлими,
➡️“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази,
➡️Туман тиббиёт бирлашмаси,
➡️Санитария-эпидемиологик осойишталик бўлими,
➡️Иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбарлари 2025-йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида атрофлича ҳисобот бердилар.
Ҳар бир масала юзасидан депутатлар томонидан асосли саволлар берилди, амалий таклиф ва ташаббуслар билдирилди. Сессия якунида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Сессия давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулруҳ Агзамова томонидан мамлакатимизда коррупсияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан фикрлар билдирилди.
Хусусан:
➡️“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор вазифалар,
➡️Давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш,
➡️Манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш механизмлари хусусида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, турли соҳаларда коррупсияга қарши кураш чора-тадбирларини кучайтириш, муаммолар ва амалий ечимлар бўйича бир қатор таклифлар ҳам билдирилди.
Йиғилиш сўнгида, сессия — Миробод туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли манфаатларига хизмат қилувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим сиёсий платформа сифатида баҳоланди.







