Хавфсиз оила — соғлом аёлдан бошланади
2025-09-04 16:00:00 / Янгиликлар

Ушбу саъй-ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ–1-сонли Қарори асосида туман йўл харитасига киритилган ва "Аёллар дафтари"нинг 6-босқичига ҳамда кам таъминланган оилалар рейестрига киритилган хотин-қизларга кўмак бериш мақсадида амалга оширилди.
Тиббий кўрик давомида малакали шифокорлар томонидан:
- Умумий саломатлик ҳолати,
- Қон босими ва юрак-қон томир тизими,
- Онкологик касалликларнинг олдини олиш,
- Репродуктив саломатлик бўйича кенг қамровли текширувлар олиб борилди.
150 нафардан ортиқ хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув давомида соғлигида муаммолар аниқланган хотин-қизларга даволанишга йўлланма ва зарурий даволаш чоралари белгиланди. Бу каби профилактик тадбирлар хотин-қизларнинг соғлом турмуш тарзини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий муаммоларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этишга хизмат қилади.
Унутманг: соғлом аёл — соғлом оила, соғлом оила эса — соғлом жамият демакдир









