Миробод туманида энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди
2025-08-22 18:35:00 / Янгиликлар

Унда, Давлат раҳбарининг 2025-йил 1-апрелдаги ПҚ-133-сон қарори талабларидан келиб чиқиб, жорий йилда энергия ресурсларини иқтисод қилиш ҳамда йўқотишларни қисқартириш, ресурсларнинг талон-торож қилинишини олдини олиш ва унга барҳам бериш масаласининг тумандаги ижроси танқидий муҳокама қилинди.
Коммунал ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бошқа мутасаддиларга электр ва табиий газни тежаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ўрнатиш, иқтисод қилишнинг ташкилий-техник тадбирлари режалари белгиланган муддатларда бажариш, энергия ресурслари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ресурслар йўқотишларини камайтириш ишларини маҳаллабай ташкил этиш ҳамда дебитор қарздорликларни қисқартириш борасидаги ишларни жадаллаштириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди ва уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр ва таклифлар атрофлича муҳокама қилинди ҳамда барча қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.









