Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи И.Юнусовнинг ҳисоботи
2025-08-21 17:05:00 / Янгиликлар

Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар, йиғилиш иштирокчилари!
Бугунги кунда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолини барқарор бандлик билан таъминлаш, уларнинг даромад манбаларини ошириш борасида тизимли ва кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Миробод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, Меҳнат кодекси, шунингдек, Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш бош бошқармасининг тасдиқланган иш режаси асосида олиб бормоқда.
Бўлимимизнинг асосий вазифаси – банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш орқали уларнинг доимий даромадга эга бўлишларига кўмаклашиш, шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори боʻлган касбларга ўқитиш орқали уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишдан иборат.
2025-йил 6 ойлик якунлари бўйича асосий натижалар:
Бўш иш ўринлари ва йўналтиришлар:
- Ҳисобот топширган корхона ва ташкилотлар сони: 960 та
- Ягона миллий меҳнат тизимида мавжуд бўш иш ўринлари сони: 4 722 та
- Олий маълумотлилар учун – 2 583 та
- Ўрта махсус – 1 370 та
- Ўрта маълумотлилар учун – 769 та
📌 Аҳоли бандлигини таъминлаш:
- Мурожаат қилган фуқаролар: 1 189 нафар
- Ишга жойлаштирилганлар: 738 нафар
- Касбга ўқитишга юборилганлар: 283 нафар
Яратилган иш ўринлари ва режа ижроси:
2025-йил давомида туман бўйича 128 044 та иш ўрни яратиш режалаштирилган бўлиб, йилнинг 6 ойида 42 455 та иш ўрни яратилган ва режага нисбатан 103% бажарилган.
Шундан:
- Инвестициялар ҳисобига: 677 та
- Қурилиш соҳасида: 817 та
- Доимий ишга жойлаштириш орқали: 16 403 та
- Тадбиркорликка жалб этилганлар: 17 108 та
📉 Ишсизлик даражасининг пасайиши:
- Йил бошида: 7 345 нафар (4.6%)
- II чорак якунида: 6 929 нафар (4.4%)
Туманда "Ислоҳотлар штаби" ташкил этилиб, ишсиз фуқаролар рўйхати шакллантирилди ва “ishsizlar.tashkent.uz” платформасига киритилди. Хатлов давомида 4 403 нафар ишсиз аниқланиб, 220 нафар фуқаро билан фаол иш олиб борилмоқда.
Микролойиҳалар ва маҳаллий бандлик:
"Сайхунобод тажрибаси" асосида 6 ойда 856 та микролойиҳа ишга туширилди (режага нисбатан 110%).
Жами ажратилган маблағ: 47,8 млрд сўм (шундан 36,3 млрд ўз маблағи, 11,5 млрд банк кредити). Яратилган иш ўринлари: 1 838 та
- Мисол: А.Фитрат МФЙда яшовчи фуқарога 96 млн сўм имтиёзли кредит ажратилиб, “ЕЙДЕЛ-ВИТТА” МЧЖ ташкил этилди ва 5 та иш ўрни яратилди.
Ижтимоий қўллаб-қувватлаш доирасида:
- Жазо муддатидан қайтган фуқаролар: 36 нафар
- Ишга жойлаштирилган: 2 нафар (34 нафари бандлиги таъминланган, 1 нафари нафақада)
- Чет элдан қайтганлар: 681 нафар
- Ишга жойлаштирилган: 252 нафар
- Бандлиги таъминланмаган (турли сабабларга кўра): 429 нафар
Ногиронлиги бўлган шахслар:
Рўйхатга олинган: 12 нафар
Бандлиги таъминланган: 8 нафар (шундан 3 нафари ишга жойлаштирилган, 5 нафари ўқитилган)
Бўш иш ўринлари ярмаркалари:
- 11 та ярмарка ўтказилди,
- унда 41 та корхона ва ташкилот 890 та иш ўрни билан қатнашди
- 350 нафар фуқаро иштирок этди
- 180 нафар фуқаро ишга йўналтирилди
- 30 нафар фуқаро касбга ўқитишга юборилди
- 35 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди
“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури:
Президентимизнинг ПФ-143-сонли Фармони ва ПҚ-330-сонли Қарори асосида Миробод туманида 673 та оилани камбағалликдан чиқариш режалаштирилиб, 335 та оилага индивидуал ёндашув асосида комплекс ёрдам кўрсатилди.
- Жами эҳтиёжлар аниқланган: 1 081 та
- Ёрдамлар кўрсатилган: 1 238 та
- Барқарор бандлик: 302 та
- Таълим ва касбга ўқитиш: 102 та
- Тиббий хизмат: 576 та
- Ижтимоий хизматлар: 177 та
- Яшаш шароити: 71 та
Натижа: 276 та оила рейестрдан чиқарилди, камбағаллик даражаси 7.2%дан 3.7%га туширилди.
Бугунги кунда Миробод туманида камбағалликни қисқартириш, аҳолини барқарор даромад билан таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш йўлида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бу йўналишдаги ишларни янада кучайтириш, мавжуд ресурслардан тўлиқ фойдаланиш ва жойлардаги эҳтиёжманд аҳоли қатлами билан ишлашни янада индивидуаллаштириш устувор вазифалардан бўлиб қолади.
Эътиборингиз учун раҳмат!
