Туманимизда 90 метр узунликда янги сув тармоғи қурилди
2025-08-21 12:55:00 / Янгиликлар

Миробод тумани "Сувтаъминоти" ходимлари томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, "Зиёнур" маҳалласи (Қўйлиқ-2 ) ҳамда "Юксалиш" маҳалласи (Қўйлиқ-3) аҳолисини йилнинг ҳар қандай фаслида барқарор ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида умумий узунлиги 90 метр ва диаметри 200 мм бўлган янги сув тармоғи қайта қурилди.
Мазкур инфратузилма лойиҳаси орқали сув босими барқарорлашиб, аҳоли учун янада сифатли ичимлик суви таъминоти яратилади.
Айни пайтда қурилиш ишлари якуний босқичга етказилган, яқин кунларда объект тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.
Бу каби амалий ишлар маҳаллаларда яшовчи фуқароларнинг ҳаёт сифатини оширишга, санитария-эпидемиологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.





