Давлат бошқарувининг самарадорлигини ошириш — устувор вазифа
2025-08-19 13:05:00 / Янгиликлар

Мажлисда Фармон талабларидан келиб чиқиб, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва туман ҳокимлиги фаолиятида KPI — энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тизимини тўлақонли жорий этиш ва унинг амалий натижаларини таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025-йил 11-июлдаги тегишли қарорига мувофиқ:
- шаҳарда белгиланган KPI кўрсаткичларига эришиш бўйича шахсий жавобгарлик тизими жорий этилган;
- ҳоким ўринбосарлари томонидан KPI кўрсаткичларига ўз вақтида, сифатли ва натижадор эришиш юзасидан қатъий назорат ўрнатилиши лозим;
- ҳар бир ҳисобот даври якунлари бўйича KPI натижалари Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мажлисларида Вазирлар Маҳкамаси вакиллари иштирокида танқидий муҳокама этиб борилиши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига мувофиқ, 2025 йилнинг III чорагида:
- туман ҳокимлиги раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун KPI тизими бўйича, Президент Фармони талаблари доирасида иқтисодий ўқув машғулотлари ташкил этилади;
- барча масъул ходимлар томонидан KPI тизими бўйича 2025 йилнинг И ва II чорак якунлари ҳамда III чорак вазифалари юзасидан шахсий таҳлилий рефератлар тайёрланади ва ўқув жараёнларида таҳлил қилинади.
Йиғилиш якунида қуйидаги раҳбарлар KPI тизими доирасидаги ишларга шахсан жавобгар этиб белгиланди:
- туман ҳокимининг барча ўринбосарлари;
- ҳокимлик аппарати раҳбари Ф.Маликов;
- ташкилий кадрлар гуруҳи раҳбари Х.Худайбердийев;
- таҳлилий-назорат гуруҳи раҳбари У.Суюнов.
Уларнинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
• KPI кўрсаткичларига тўлақонли, натижали ва ўз вақтида эришишни таъминлаш;
• ҳар ой якунида KPI асосида иш режаларни келгуси ойнинг 5-санасига қадар тасдиқлаш;
• KPI натижадорлиги устидан мунтазам назоратни йўлга қўйиш ва зарур ҳолларда таъсирчан чоралар кўриш;
• август–сентябр ойларида KPI мавзусида белгиланган иқтисодий ўқув машғулотларини юқори савияда ташкил этиш.
Йиғилишда билдирилган фикр ва таклифлар асосида, тегишли вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Қарорлар ижросини назорат қилиш Миробод тумани ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда ҳокимлик аппарати раҳбари Ф.Маликов зиммасига юклатилди.

