Диққат. эълон!
2026-07-30 11:25:00 / Янгиликлар
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

2026-йил 30 июл 11:30дан 1 августга қадар Миробод тумани Миробод-Нукус кўчалари кесишмасида авариявий ер қазиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини улаш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан ушбу ҳудудда ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишингизни, вақтинчалик ўрнатилган йўл белгилари ва хавфсизлик чораларига риоя қилишингизни сўраймиз.
Таъмирлаш ишлари олиб борилиши вақтида Нукус–Миробод кўчалари кесишмаси барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Ҳайдовчилардан ҳаракатни олдиндан режалаштиришлари ҳамда вақтинчалик айланма йўллардан фойдаланишлари сўралади.
Юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
