Мирободда ноқонуний киракашликка қарши сайёр суд бўлиб ўтди
2026-07-27 15:15:00 / Янгиликлар

Суд мажлисида маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг асосий принциплари бўлган қонунийлик, фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва одиллик мезонларига қатъий амал қилинди.
Аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан айбдорларга нисбатан тегишли жарима жазолари қўлланилди.
Шу билан бирга, давлатимизнинг инсонпарварлик сиёсати намойиши ўлароқ, йўл қўйган хатосини англаб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини жойида бартараф этган ва ҳужжатларини қонунийлаштирган фуқаролар маъмурий жавобгарликдан озод этилди.
Бу каби очиқ сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган мақсад — транспорт соҳасида ноқонуний фаолиятга чек қўйиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва йўловчилар ҳаётини кафолатлашдир.
Суднинг бевосита соҳа вакиллари жам бўлган масканда ўтказилиши бошқа ҳайдовчилар учун ҳам ўзига хос жонли профилактика ва сабоқ вазифасини ўтайди. Бу эса аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда соҳада соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.









