МИРОБОД ТУМАНИ ХОТИН-ҚИЗЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
2026-06-16 09:55:00 / Янгиликлар
Бугун, 16 июн куни Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Мадаминова Феруза Воҳидовна томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилади.

Қабул давомида хотин-қизларни қийнаётган ижтимоий масалалар, оилавий муносабатлар, бандлик, таълим, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатлар, таклиф ва ташаббуслар кўриб чиқилади.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, кўтарилган масалаларнинг ечими юзасидан тегишли чоралар белгиланади ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар берилади.
📍 Манзил: Миробод тумани Халқ қабулхонаси (мўлжал: «Федорович» клиникаси)
🕑 Вақт: соат 14:00 дан 16:00 гача
Барча хотин-қизларни қабулда фаол иштирок этишга ва ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишга чақирамиз.
