Ҳурматли Миробод тумани аҳолиси!
2026-05-25 11:20:00 / Янгиликлар

Қуйида уларнинг қабул кунлари билан танишишингиз мумкин:
— Ҳафтанинг ҳар шанба куни 10:00–12:00 гача Миробод тумани ҳокимининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар жума куни 11:00–13:00 гача Миробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни 16:00–18:00 гача Миробод тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари — туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни 14:00–16:00 гача Миробод тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар сешанба куни 14:00–16:00 гача Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
— Ҳафтанинг ҳар жума куни 15:00–17:00 гача Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғининг фуқаролар қабули ўтказилади.
Ҳурматли фуқаролар, ушбу қабул кунларида ўзингизни қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин.
