Миробод туманида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” юксак савияда ўтказилди
2026-03-26 18:50:00 / Янгиликлар

Учрашувда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси бошлиғи Равшан Султонхўжаев, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов, туман прокурори Бобур Абдуллаев, ИИО ФМБ бошлиғи У.Насриддинов, шунингдек, соҳавий хизмат раҳбарлари, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этдилар.
Тадбир давомида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг илм-фан, маданият ва ижод соҳаларидаги фаоллиги, эришилаётган ютуқлар атрофлича муҳокама қилинди. Ёшларни турли салбий таъсирлар ва жиноятчиликдан асраш, уларни маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Очиқ мулоқот жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мурожаатлар қилиб, қатор амалий таклиф ва ташаббусларини илгари сурдилар. Раҳбарлар томонидан ҳар бир фикр диққат билан тингланиб, уларни ҳаётга татбиқ этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Учрашув доирасида институт талабаларининг ижодий ишлари кўргазмаси намойиш этилди. Миллий ва замонавий йўналишларда яратилган асарлар иштирокчилар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, меҳмонлар институт музейи билан танишиб, миллий санъат тарихи ва унинг ривожланиш босқичлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар. Таълим жараёни, амалий машғулотлар ва ижодий устахоналар фаолияти ҳам яқиндан кўздан кечирилди.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур учрашув ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган муҳим ташаббус сифатида алоҳида аҳамият касб этди.









