“Мен ҳам дарахт экаман” акцияси бошланди
2026-03-14 12:25:00 / Янгиликлар

Умуммиллий “Яшил макон” дастури доирасида Тошкент шаҳар ҳокимияти ва шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси иштирокида кўчат экиш ишлари бошланди.
Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков видеоселектор орқали “Мен ҳам дарахт экаман” акциясига старт берди, акция бутун пойтахт бўйлаб ўтказилмоқда.
Акция доирасида пойтахтнинг "яшил камарини" кенгайтириш ишлари 4,2 гектар майдонда давом этмоқда. Ушбу ҳудудда Қрим қарағайи, эман, акатсия, софора ва бошқа кўп йиллик дарахт кўчатлари экилмоқда.
Ҳозирда 1 600 кўчат экиш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, яна 2 000 кўчат экиш режалаштирилган.
Ушбу акция доирасида Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов раҳбарлигида, туман прокурори Б. Абдуллаев, туман ИИО ФМБ бошлиғи У. Насриддинов, туман солиқ инспексияси раҳбари Х. Иномов ҳамда ташкилот ва идоралар ходимлари, маҳалла фаоллари ва фуқаролар биргаликда дарахт кўчатларини экдилар.
Ушбу ташаббус пойтахт ҳудудидаги яшил зоналарни кенгайтириш ва экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган.





