Халқ депутатлари Миробод тумани Кенгашининг 20-сессияси бўлиб ўтди
2026-02-26 17:00:00 / Янгиликлар

Сессия давомида:
— Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев томонидан 2025-йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди;
— Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими бошлиғи А.Анназаров томонидан 2025-йил давомида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот тақдим этилди;
— Миробод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи У.Насритдинов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январдаги ПҚ-1-сонли қарори ижроси, яъни маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича ҳисобот берилди;
— Миробод тумани Солиқ инспексияси бошлиғи Х.Иномов томонидан маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши, қўшимча резервларни аниқлаш, норасмий бандлик ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди;
— Миробод туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка коʻмаклашиш боʻлими бошлиғи И.Юнусов томонидан аҳолининг ишсиз қатламини бандликка жалб этиш, норасмий бандликни легаллаштириш ва касбга тайёрлаш борасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъул раҳбар ва ходимларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.









