Ички ишлар вазири ўринбосари Транспорт университети талабалари билан учрашди
2026-02-19 14:10:00 / Янгиликлар

Тадбир туманимиздаги Тошкент давлат транспорт университетида бўлиб ўтди.
“Қалқон” — ёшлар хавфсизлиги йўлида ибратли ташаббус
Тадбир аввалида университетда фаолият юритаётган “Қалқон” гуруҳи фаолияти билан яқиндан танишилди.
Мазкур гуруҳ талаба ёшлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг хавфсизлиги, ҳуқуқий маданияти ва фаровонлигини таъминлашга қаратилган ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, “Қалқон” аъзолари талабаларни ётоқхона ва ижара уйларига жойлаштиришда амалий кўмак кўрсатмоқда, ота-оналар билан ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда ёшлар учун хавфсиз ва назорат остидаги шароит яратишга ҳисса қўшмоқда. Шунингдек, университет ҳашарлари, ички тартиб-интизом ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ишларида фаол иштирок этмоқда.
Ички ишлар вазири ўринбосари “Қалқон” гуруҳи фаолиятига юқори баҳо бериб, бу ташаббус профилактиканинг энг самарали ва таъсирчан шаклларидан бири эканини таъкидлади.
Ёшларнинг ўзи хавфсизлик ва тартиб масалаларида фаол бўлиши — жамиятда ишончли ва барқарор муҳит шаклланишининг муҳим омили экани, “Қалқон” тажрибаси бошқа таълим муассасалари учун ҳам ибратли намуна экани алоҳида таъкидланди.
Учрашув ёшлар ўртасида профилактика ва хавфсизликка оид бошқа масалалар муҳокамаси билан давом этди.








